UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 фев 10:10
Янгиликлар

Кураш

Паркентда белбоғли кураш бўйича мусобақа ўтказилди

Паркент тумани спорт мактабида белбоғли кураш бўйича Тошкент вилояти чемпионати бўлиб ўтди.

2010-2011 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида ташкил этилган мазкур мусобақада вилоятнинг Юқори Чирчиқ, Бекобод, Бўка, Пискент ва Паркент туманлари, Чирчиқ ва Олмалиқ шаҳридан жами 180 нафар спортчи иштирок этди. 

Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Паркент тумани жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Чирчиқ шаҳри жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин Олмалиқ шаҳри ва Пискент тумани ёшларига насиб этди. 

Мусобақа регламентига мувофиқ, кучли учликдан жой олган полвонлар мамлакат чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди. 

Шунингдек, мусобақа доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Унда Паркент тумани ҳокими, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси Сардор Исақулов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров, "Адолат"  СДП Тошкент вилояти кенгаши раиси Гулнора Аҳмедова, Тошкент вилояти белбоғли кураш федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Болтабоев ва бошқалар иштирок этиб, спортчиларга мусобақаларда омад тилашди. 

Беллашувлар якунига етгач, ғолиб ва совриндорлар Паркент тумани спорт мактаби ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг