UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 июл 15:06
Янгиликлар

Футбол

"Пахтакор" стадионига таъмир керак. У Суперлигани қабул қила олмайди

2024 йилги футбол мавсумига тайёргарлик даврида қабул қилинган режалар асосида "Пахтакор" стадиони Суперлига учрашувларини қабул қилишдан тўхтади.

Стадион U-21 чемпионати ва ПРО лига учрашувларини ўтказиши мумкин.

Сир эмаски, Лига Суперлига стадионларига бўлган талабни босқичма-босқич ошириб боради. 2023-йилнинг апрель ойида "Пахтакор" стадиони трибуналаридаги ҳолат сабаб ишчи гуруҳ тузилган ва унинг хулосаси асосида стадион трибуналарининг таҳминан 70 фоизи хавфсизлик нуқтаи назари билан мухлислар учун ёпиб қўйилганди. Бунинг оқибатида "Пахтакор" Чемпионлар лигасининг сўнгги мавсумини "Бунёдкор" стадионида ўтказишга мажбур бўлди.

Ўтган вақт давомида стадионни капитал таъмирдан чиқариш масаласида ижобий ўзгариш бўлгани йўқ. Шундан келиб чиқиб, "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигаси мусобақаси учун яна бир бор "Бунёдкор" стадионини ОФК платформасига жойлашга мажбур бўлди. Лига эса режа асосида "Пахтакор" аренасини Суперлига учрашувларини қабул қиладиган стадионлар рўйхатидан чиқарди.

"Пахтакор" мавсумнинг иккинчи ярмини Жар стадионида ўтказади. Клуб уч томонлама тузилган битимни Лигага тақдим этди.

Аввалроқ "Сурхон" Лига талаби билан "Пахтакор" стадионида ўйнай олмаслиги аниқ бўлгач, Самарқанддаги "Динамо" билан келишувга эришган, "Локомотив" эса пойтахтдаги бошқа стадион — "Бунёдкор"га кўчиб ўтиши маълум қилинганди.

Пролига вакиллари бўлган "Бухоро" ва "Олимпик Мобиуз" ЎФАга қарашли "Дўстлик" стадионида рақибларини қабул қилади"Дўстлик" Тошкент клуби эса "Пахтакор" стадионидан фойдаланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг