UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 мар 16:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пимблетт Жаред Гордон билан реванш жангини ўтказиш ниятида

Пэдди Пимблетт Жаред Гордонга қарши иккинчи жангда октагонга чиқмоқчи.

Енгил вазн тоифасида британиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт америкалик Жаред Гордонга қарши реванш жангини ўтказиш истаги борлигини маълум қилди.

"Одамлар Гордоннинг яхши жанг қилганини айтмоқда. Лекин у буни жароҳат олганим туфайлигина амалга ошира олди. Энди у ўзини хафа қиздек тутиб, ҳар бир интервьюсида ғалаба қозонгани ҳақида гапиряпти. Йил сўнггида унинг юзига мушт туширмоқчиман. Умид қиламанки, у Бобби Гринни мағлуб этади, шунда мен унинг таъзирини беришим мумкин бўлади. Мен ўша пайтда оғир аҳволда эдим, лекин у шу ҳолатда ҳам мени мағлуб эта олмади. Ҳатто жароҳат олган ҳолатимда ҳам", - деди Пимблетт.

Пимблеттнинг Жаред Гордонга қарши жанги 2022 йил декабрь ойида UFC 282 турнири доирасида бўлиб ўтган эди. Мазкур жанг тўлиқ давом этиб, Пэдди Пимблетт фойдасига якунланган эди.

Маълумот учун, Жаред 22 апрель куни UFC Fight Night 222 турнирида Бобби Грин билан тўқнаш келади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг