UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июн 18:45
Янгиликлар

Футбол

Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди

Польша терма жамоаси бош мураббийи Михал Пробеж лавозимини тарк этди, деб хабар берди Польша футбол иттифоқи (PZPN) матбуот хизмати.

Аввалроқ Польша термаси ҳужумчиси Роберт Левандовски Пробеж бошчилик қилаётган пайтда терма жамоада ўйнамаслигини айтганди. 36 ёшли форвард мураббий ундан сардорлик боғичини олиб қўйгач, шундай қарорга келган.

"Ҳозирги вазиятда терма жамоа манфаати учун энг тўғри қарор мураббийликдан кетишим бўлади деган хулосага келдим. Польша терма жамоасида ишлаш менга профессионал орзумни рўёбга чиқаришга имкон берди, бу энг катта шараф", – деди Пробеж.

10 июнь куни польшаликлар ЖЧ-2026 саралаш баҳсида Финляндия терма жамоасига (1:2) имкониятни бой берди. Польша термаси 3 ўйиндан кейин "G" гуруҳида 6 очко билан учинчи ўринда бормоқда.

Пробеж 2023 йилнинг сентябридан буён Польша терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида терма жамоа 21 ўйин ўтказиб, 10 та ғалаба, 7 та мағлубият ва 4 та дуранг қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг