UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 16:37
Янгиликлар

Футбол

Португалияга учиб кетаётган Бруну инсон ҳаётини қутқарди

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш жамоадоши Диогу Далот билан Манчестердан Лиссабонга йўл олганди.

Хабарингиз бор, ФИФА кунлари Португалия терма жамоаси ҳам ўз учрашувларини ўтказади. 

"Парвоз вақтида Бруну зарурат юзасидан самолётнинг орқа қисмида жойлашган хонага йўл олди. Бир неча сония ўтар-ўтмас, шовқин ва кимдир бақираётгани эшитилди, барчамиз ўгирилиб қарасак, Бруну қўлида бир жентльменни тутиб турибди ва у чамаси ҳушини йўқотган эди. 

Экипаж аъзолари дарҳолга ёрдамга ошиқишди. Салоннинг орқа қисмида бўш ўриндиқ бор экан, Бруну ҳалиги одамни ўша жойга ўтқазишга ёрдам берди. Унга ёрдам кўрсатилиб, ҳушига келгунига қадар ёнида бўлди. Бунинг барчаси тахминан 5-10 дақиқа давом этди. Кейин Бруну жимгина ўз ўрнига қайтиб, жойига ўтирмоқчи эди. Кўплаб инсонлар у билан суратга тушишни хоҳлашди", — дея ўша рейсда учаётган Сюзанна Лоусон сўзларидан иқтибос келтиради "Business Cloud".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг