UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 13:54
Янгиликлар

Шахмат

Prezident Kubogi. Бугун 3-турда ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз

Хабарингиз бор, шу кунларда пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг кўзга кўринган гроссмейстерлари мукофот жамғармаси 75 000 АҚШ долларини ташкил этувчи Prezident Kubogi мусобақаси бош соврини учун баҳс олиб боришяпти. Бугун турнирда 3-тур учрашувлари ўтказилади. Кучлилар жам бўлган А гуруҳининг биринчи доскасида Нодирбек Абдусатторов (2777) қора доналарда яна бир истеъдодли гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов (2501)га қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки шахматчи ҳам дастлабки икки турда ғалабага эришган. 

Икки ғалабага эга Жавоҳир Синдаров (2682) оқ доналарда FIDE байроғи остида қатнашаётган Михаил Никитенко (2490) билан ҳисоб-китоб қилади. Иккинчи рақамли шахматчи Парҳам Мақсудлу (Эрон, 2712)ни мағлуб эта олган ёш шахматчимиз Ортиқ Ниғматов (2419) эса 3-турда ҳиндистонлик Пранеш (2580) билан тўқнаш келади. 

Жами 13 нафар шахматчи 3-тур олдидан юз фоизлик натижага эришиб турибди. Уларнинг 5 нафари ҳамюртларимиз ҳисобланади. Икки ғалабага эришган Улуғбек Тиллаев (2303) бугун 1,5 очкога эга бўлиб турган гроссмейстеримиз Шамсиддин Воҳидов (2681)га қарши қора доналарда ўйнайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг