UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 дек 22:39
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Қиличбозлик, Дзюдо, Таэквондо

"Президент Олимпиадаси". Медаллар жамғариш бўйича Топ-3, турли номинациялар, тантанали ёпилиш маросими + ФОТОРЕПОРТАЖ

Деярли ўн кун давомида пойтахтимиздаги маҳобатли "Олимпия шаҳарчаси" мезбонлик қилган "Президент Олимпиадаси" комплекс мусобақасининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилди.

Бош Вазир Абдулла Арипов иштирок этган тадбирда турли номинацияларда ғолиб деб топилганлар ўз мукофотларини қабул қилиб олишди.

— “Энг ёш иқтидорли спортчилар”

Қамариддин Худойберганов (юнон-рум кураши, Тошкент шаҳри); Рушанабону Исоева (бокс, Бухоро вилояти)


— “Рекорд натижа қайд этган спортчи”

Шаҳноза Ҳайдарова (оғир атлетика, Сурхондарё вилояти)


— “Энг намунали тренер”

Шуҳрат Алижонов (оғир атлетика, Андижон вилояти)


— “Энг яхши ҳакам”

Дмитрий Ким (таэквондо WТ)


— “Ғалабага бўлган юксак иродаси ва жамоавий бирдамлиги учун”

Қорақалпоғистон Республикаси 


 — “Спортчиларга энг намунали шароит яратган ҳудуд”

Андижон вилояти


— “Оғир атлетика спорт турида лидер бўлган делегация”

Сурхондарё вилояти


— “Енгил атлетика спорт турида лидер бўлган делегация”

Сирдарё вилояти


— “Таэквондо WТ спорт тури жадал ривожланаётган ҳудуд”

Жиззах вилояти


— “Медаль жамғарган спорт мактаблари энг кўп бўлган ҳудудий делегация”

Фарғона вилояти 


— “Спорт турлари географиясини кенгайтиришга муносиб ҳисса қўшаётган ҳудуд”

Самарқанд вилояти


— “Мухлислар меҳрини қозонган делегация”

Наманган вилояти 


— Иштирокчилар таркибида гендер тенглиги таъминланган делегация”

Қашқадарё вилояти


— “Истиқболли  делегация”

Навоий вилояти


— “Намунали ташкилотчилиги учун”

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси; 

Ўзбекистон бокс федерацияси; 

Ўзбекистон дзюдо федерацияси; 

Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси.


Умумжамоа ҳисобида ғолиб ва совриндор бўлган ҳудудий спорт делегациялари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов томонидан тақдирланди.

1-ўрин: Тошкент шаҳри (26 та олтин, 15 та кумуш, 12 та бронза)

2-ўрин: Тошкент вилояти (18 та олтин, 8 та кумуш, 30 та бронза)

3-ўрин: Хоразм вилояти (16 та олтин, 12 та кумуш, 24 та бронза).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг