UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 07:29
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон сузиш федерацияси раҳбарини қабул қилди (ФОТО)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон сузиш федерацияси раҳбари, Осиё Олимпия кенгаши бош директори Ҳусайн ал-Мусаллам ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси биринчи вице-президенти Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Сонийни қабул қилди.

Спорт соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, олимпия ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда профессионал ва оммавий спортни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув аввалида Шайх Жавъан бин Ҳамад Ол Соний Ўзбекистон етакчисига Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ушбу халқаро спорт ташкилотлари билан амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани мамнуният билан қайд этилди.

Бутунжаҳон сузиш федерацияси билан шерикликни мустаҳкамлаш, мутахассислар тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда сув спорти турлари учун замонавий ва ҳаммабоп инфратузилма яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мамлакатимизда йирик халқаро мусобақалар, Осиё Олимпия кенгаши Ассамблеяси йиғилиши ва Олимпия қўмиталари ассоциациясининг йирик тадбирларини ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг