UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 фев 19:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Проводников, Али ёки Тайсон? Биз бокс тарихидаги энг шиддатли тўқнашувни аниқлаймиз!

Бу ҳафтанинг асосий мавзуси Федор Емельяненко ва унинг фаолиятидаги сўнгги жанги бўлсада, боксни ҳам унутмаслик керак.

Эвандер Холифилд - Риддик Боу

Икки фантастик оғир вазнли спортчилар жисмоний қобилиятлари чўққисида ва мағлубиятсиз - бундан яхшироқ нима бўлиши мумкин? Риддик Боу ва Эвандер Холифилд жуфтлиги фантастик баҳс олиб боришди. Риддик жисмоний жиҳатидан рақибидан ўзиб кетди ва ақлли ўйин режасини танлади, бунинг натижасида у ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди. Аммо жанг шу қадар ажойиб бўлиб бўлдики, промоутерларда ҳеч қандай имконият қолмади - улар яна иккита жанг ўтказишлари керак эди.


Тимоти Брэдли - Руслан Проводников

Камтаргина сибирлик йигит рингда шу қадар ёрқин зарбалар йўллардики, бу нафақат рақиби, балки Русланнинг ўзи учун ҳам зарарга ишларди. Тимоти Брэдли у қадар ҳам таниқли бўлмаган йигитга қарши жангни хотиржамлик билан бошлаганлиги учун тўқнашув Проводниковнинг асосий фойдасига айланди. Сибирлик Рокки машҳур америкаликни шундай калтакладики, кейин иккала боксчини касалхонага олиб боришга тўғри келди. 


Диего Корралес - Хосе Луис Кастильо

Диего Корралес ва Хосе Луис Кастильо ўртасидаги иккинчи баҳс профессионал бокснинг ҳақиқий дурдонасига айланди. Енгил вазн тоифасининг икки шавфқатсиз вакили бир-бирларини шу қадар хўрлашдики, баъзи мухлислар жанг пайтида йиғлаб юборишди. Яхши жангларга яраша, якун баҳсли тугади: ҳакамнинг шубҳали ҳаракатлари, капа билан боғлиқ ҳийла-найранглар ва ноўрин тортишиш мухлисларнинг шов-шувли баҳсларига туртки берди. Трилогияни ташкил қилиб бўлмади.


Жорж Форман - Рон Лайл

Муҳаммад Алига ютқазиб қўйган буюк Жорж Форман ўз ишончини қайтариш учун осон ғалабага муҳтож эди. Рақиб сифатида Рон Лайл танланди, аммо жанг Форман учун Катта Жорж режалаштирганидек осон кечмади. Лайл замонамизнинг энг зўр панчерларидан бири билан ажойиб жанг қилди ва супер юлдузга жуда кўп муаммо келтирди - ҳатто уни нокдаун ҳолатига туширди! Бироқ, Форманнинг ажойиб тажрибаси иш берди ва у бешинчи раундда нокаут билан ғалаба қозонди.


Майк Тайсон - Майкл Спинкс

Майк Тайсон киритилмаган бокс рейтингги йўқ. Машҳур америкалик шу қадар зўрки, унинг ҳар қандай жанги исталган рейтингга қўшилиши мумкин. Аммо Майкл Спинкс билан учрашув ҳали ҳам ажралиб туради. Ахир, кўпчилик Темир Майкни Спинкс тўхтата олади деб ўйларди. Бироқ, ҳаммаси бошқача бўлиб чиқди - Спинкс Тайсоннинг даҳшатли зарбалари қаршисида «мешок» каби, умуман қаршилик қила қила олмади.


Артуро Гатти - Микки Уорд

Бу баҳс бокснинг бутунлай бошқача тарафини кўрсатиб берди. Икки кучли боксчи бор-йўғи 13 ой ичида ўзаро учта ёрқин жанг ўтказганини ҳозир тасаввур қилиш мумкинми? Аммо Артуро Гатти ва Микки Уорд ҳар бир жангда катта зарар кўрган бўлсалар ҳам, ўзларига йиллик таътил беришмади. Ҳимоя йўқ, қочиш йўқ - шунчаки муросасиз тўқнашув. Афсуски, мухлислар хурсанд бўлишса ҳам, йигитлар соғлиғини рингда қолдириб кетишди.


Мэнни Пакьяо - Эрик Моралес

Ажойиб трилогия. Мэнни Пакьяо ва Эрик Моралес профессионал спортнинг безагига айланган 25 раундни рингда ўтказишди. Биринчи жангда Мэнни очколар ҳисобига кўра Моралесга ютқазди, аммо кейин у мексикаликдан реванш олди ва уни бирданига икки марта нокаутга учратди. Дарвоқеа, Моралес 2012 йилда нафақага чиққан, аммо Пакьяо спорт формасини ушлаб қолди ва яқинда қўлқопларини илиб қўйди. Бу йигитларнинг ажойиб зарбаларини соғиндингизми?


Жо Фрейзер - Муҳаммад Али

Муҳаммад Алини фақат зўр боксчи мағлуб этиши мумкин эди. Жо Фрейзер эса айнан шундай эди: 1971 йилда The Greatest ўзининг оташин чиқишларига қарамай, Фрейзерга ютқазди. Жо ҳақоратларни оғриқ билан қабул қилди, аммо рингда у мағрур афсонани жазолашга муваффақ бўлди. Муҳаммад жуда кўп тана зарбаларини ўтказиб юборди, тезлигини пасайтирди ва ўзининг ноёб тезлигидан фойдалана олмади. 15-раундда Али нокдаунга учради ва ҳакамлар қарорига кўра, ҳақли равишда жангда мағлуб бўлди.


Сарвиноз Рахмонқулова тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг