UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 мар 20:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пётр Ян бугун жароҳати билан жанг қилган экан

Собиқ UFC чемпиони Пётр Ян бугун Майамида ўтган UFC 299 турнирида ниҳоят ғалаба қозонди.

Россиялик аралаш яккакураш устаси кетма-кет мағлубиятлардан кейин хитойлик Сонг Ядонгга қарши октагонга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди. Ушбу жангда Ян жароҳат билан чиққани маълум бўлди.

"Бугун 15 дақиқа тўлиқ бир оёғимда жанг ўтказдим. Сўнгги бир ой давомида умуман спарринг жанглар ўтказмадим. Ҳатто курашмадим ҳам. Шундай бўлса-да, жангни бекор қилмадим ва бугун ғалаба қозонишни уддаладим", — деди Ян жангдан кейинги матбуот анжуманида.

Пётр Ян бундан аввалги ғалабасини 2021 йилнинг октябрь ойида ўтказилган UFC 267 турнирида қўлга киритган эди. Ўшанда у беш раунд тўлиқ давом этган жангда америкалик Кори Сэндхагенни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратганди. Ўшандан кейин эса кетма-кет жангларда Алжамейн Стерлинг, Шон О’Мэлли ва Мераб Двалишвилига ютқазиб қўйганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг