UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 14:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Пётр Ян ва Мераб Двалишвилининг жанг учун гонорарлари маълум

Ўта енгил вазнда UFC чемпиони грузиялик Мераб Двалишвили 7 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 323 турнири доирасида ушбу камарнинг собиқ эгаси россиялик Пётр Янга қарши реванш жангида октагонга чиқади.

Ушбу жанг учун ҳар икки аралаш яккакураш устаси рекорд даражадаги гонорарларини олишлари мумкин. Яннинг фаолиятидаги энг катта гонорар - Алжамейн Стерлинг билан реванш жанги учун бўлганди - 1,15 миллион доллар. Бўлажак жангнинг титул мақомини ҳисобга олган ҳолда, россиялик камида 500 минг доллар, эҳтимол ундан ҳам кўпроқ даромад олиши кутилмоқда.

Двалишвили сўнгги йилларда UFC’нинг Топ тўловлари даражасига чиқди: унинг чемпионлик жанглари учун гонорарлари 1,43 миллион доллардан 2,34 миллион долларгача бўлган. Реванш мақоми ва жангга бўлган юқори қизиқишни ҳисобга олган ҳолда, грузияликнинг камида 2 миллион доллар гонорар олиши тахмин қилинмоқда.

Бу сумма фақат кафолатланган гонорар, унга трансляция ва бошқа тўловлардан тушадиган маблағ киритилмаган. Аралаш яккакураш усталарининг расмий гонорарлари жангдан сўнг эълон қилинади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг