UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 мар 07:01
Янгиликлар

Паралимпия

Қашқадарёда ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

Қашқадарё вилоятида ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси маслаҳатчиси Анвар Мурсакулов, вилоят Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари масъуллари ҳамда спорт таълим муассасалари раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида паралимпия ва адаптив спорт турларини оммалаштириш, шунингдек, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) масалалари танқидий таҳлил қилинди.

Йиғилиш якунига кўра, ҳудудлардаги мавжуд имкониятлар ва хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олиш бўйича вилоятдаги барча 14 та туман ва 2 та шаҳарнинг алоҳида дастури ишлаб чиқилиши белгилаб берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг