UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 дек 14:42
Янгиликлар

Тадбирлар

Қашқадарёда “Йил спортчилари” тақдирланди

Йил давомида ижобий натижаларга эришган воҳалик мураббийлар, спортчи ва ҳомийларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Қашқадарёлик спортчилар 2022 йилда Республика ва нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, Жаҳон чемпионатларида 32 та, Осиё чемпионати ва кубокларида 108 та, халқаро турнирларда 86 та, Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида 1693 та медалларни қўлга киритишди.

Вилоятда оммавий спортни ривожлантириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Йил давомида 10 464 та оммавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, 792 862 нафар ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, Республика даражасидаги 15 та, вилоят даражасидаги 121 та, туман ва шаҳар даражасидаги 2217 та спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан 11 та спорт тури бўйича ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ёшларимизни бир мақсад сари бирлаштирди ва ушбу мусобақа ёшлар ўртасидаги кичик олимпиадага айланиб кетди. 

Эшик қоқиб келаётган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ҳам спорт таълим муассасаларида таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилади. 

Жумладан, вилоят ёшларини мунтазам спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудида камондан отиш мажмуаси қурилади ҳамда  бокс спорт зали мукаммал таъмирдан чиқарилади. Қарши шаҳрида бокс, кураш маҳорат мактаблари ҳамда чавандозлар мактаби барпо этилади.

Тантанали ўтган тақдирлаш маросимида дзюдочилар ҳам эсдан чиқмади.  Яккабоғ тумани БЎСМ дзюдо тренери Яшнарбек Бўриев "Йилнинг энг яхши мураббийи" деб топилди. 

Қашқадарё вилояти шарафини ҳимоя қилиб келаётган Камолиддин Бахтиёров, Аббос Шермаҳматов, Исломбек Равшанқулов, Нурбек Муртазоев, Шердор Раҳматов, Фарангиз Холмуродова ва Моҳинур Пармонова эса Вилоят ҳокимлиги томонидан 10 000 000 сўмдан тақдирланишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг