UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 дек 08:46
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Икки Нодирбек мусобақани мағлубият билан бошлади, Афруза кучли гроссмейстерни таслим этди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли мусобақа старт олди.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчилар А ва В гуруҳларида баҳсларга киришишди. Кучлилар жам бўлган Open баҳсларида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашишяпти. 

Афсуски, турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нодирбек Абдусатторов (2777) илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. Гроссмейстеримиз оқ доналарда ўйнашига қарамай, рейтингда ўзидан анча қуйида бораётган эронлик Реза Маҳдави (2394)га имкониятни бой бериб қўйди. 

Нодирбек Якуббоев (2668) ҳам 1-турдаёқ рейтингда ўзидан пастда бораётган ҳиндистонлик Амит Мокш Доши (2383)га ютқазди. Шамсиддин Воҳидов (2681) мусобақа стартида қора доналарда ўйнаб, вьетнамлик Ле Пам Нгуен (2384)дан устун келди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова (2354) қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, италиялик гроссмейстер Лоренцо Лодики (2564)ни мағлуб эта олди.     

Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳиндистонлик Аржун Эргаиси (2801) ҳамюртимиз Муҳаммадали Абдураҳмонов (2395)ни енгди. Эронлик Парҳам Мақсудлу (2703) мўғулистонлик Амартувшин Ганзориг (2392) билан муросага келди. Ўтган ҳафта Тошкентдаги халқаро турнирда яхши иштирок этган Ортиқ Ниғматов (2447) 1-турда қора доналарда ҳиндистонлик Криштиано Маниш (2296) билан дуранг қайд этди.    

Кучлилар гуруҳида қатнашаётган ҳамюртларимиздан Баҳром Бахриллаев, Абдумалик Абдусалимов, Муҳиддин Мадаминов, Саидакбар Саидалиев, Муҳаммадзоҳид Суяров, Ҳумоюн Бегмуратов, Алмас Раҳматуллаев, рақиблари билан дурангга имзо чекишди. Нилуфар Якуббоева ва Асроржон Омонова рақибларига имкониятни бой беришди. 

Биринчи турдан сўнг шов-шувли тарзда Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратган Реза Маҳдави қўшимча кўрсаткичларга кўра 1-ўринни эгаллаб турибди. Нодирбек Якуббоевга мағлубият тақдим этган Амит Мокш 2-ўринни банд этган бўлса, ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова кучли учликка якун ясаган. Икки Нодирбек 135 ва 136-поғоналарга жойлашишди. Биринчи турда 41 нафар шахматчи ғалабага эришган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг