UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 дек 08:06
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторов 123-ўринда, энг яхши кўрсаткич Афруза Ҳамдамовада

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли мусобақа давом этмоқда.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳсларга киришишган. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун кураш олиб боришяпти. 

Афсуски, турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нодирбек Абдусатторов (2777) илк даврадаги мағлубиятдан кейин яна юта олмади. Гроссмейстеримиз қора доналарда БАА вакили Омран Ал Ҳосани билан дурангга рози бўлди. Биринчи турда ютқазган яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2668) ниҳоят 2-турда шотландиялик Абдулла Мурод (2321)ни таслим эта олди. 

Шамсиддин Воҳидов (2681) оқ доналарда ўйнашига қарамай, ҳиндистонлик Кришна Гутам (2466) билан дуранг қайд этди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова (2354) 1-турда қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, италиялик гроссмейстер Лоренцо Лодики (2564)ни мағлуб этганди. Кеча у россиялик таниқли гроссмейстер Владислав Артемьев (2701) билан дуранг ўйнади.      

Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳиндистонлик Аржун Эргаиси (2801) 1-турда ҳамюртимиз Муҳаммадали Абдураҳмонов (2395)ни енгганди. Кеча у қозоғистонлик гроссмейстер Муртаз Кажгалеев (2488) билан муроса йўлини танлади. Эронлик Парҳам Мақсудлу (2703) яна очко йўқотди. У бу сафар ватандоши Артин Ашрафни юта олмади. Ўтган ҳафта Тошкентдаги халқаро турнир ғолиби Ниҳал Сарин (2676) иккинчи учрашувда ҳам ғалаба қозонди. Кеча ҳиндистонлик шахматчи ватандоши Сриҳарини мағлубиятга учратди. 

Иккинчи турда ёш гроссмейстерларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2501) ва Абдумалик Абдусалимов (2536), халқаро мастерлар Ортиқ Ниғматов (2447) ҳамда Саидакбар Сайдалиев (2473) ғалабага эришиб, очколарини 1,5 тага етказиб олди. 

Кучлилар гуруҳида қатнашаётган ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров, Ҳумоюн Бегмуратов, Алмас Раҳматуллаев, Муҳаммадали Абдураҳмонов рақиблари билан дурангга имзо чекишди. Баҳром Бахриллаев, Нилуфар Якуббоева ва Асроржон Омонов рақибларига имкониятни бой беришди. 

Иккинчи турдан сўнг шов-шувли тарзда Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратган Реза Маҳдави қўшимча кўрсаткичларга кўра ҳамон 1-ўринни эгаллаб турибди. Яна 15 нафар шахматчи ҳам юз фоизлик натижа қайд этган. Ҳамюртларимиз орасида энг юқори ўрин ҳозирча Афруза Ҳамдамовага тегишли. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони 1,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 17-ўринни эгаллаб турибди. Яъни, 1,5 очколиларнинг энг яхши кўрсаткичи айнан Афрузада! Ярим очкога эга Нодирбек Абдусатторов 123-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг