UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 дек 09:59
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторов кучли учликда якунлади, Абдумалик Топ-8`да

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри мезбонлик қилган шахмат бўйича нуфузли мусобақа ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳс олиб борди. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашди. Улар орасида энг яхши натижага Нодирбек Абдусатторов (2777) эришди. 

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Абдусатторов сўнгги турда ҳиндистонлик гроссмейстер Леон Луке Мендонса (2642)ни мағлубиятга учратди. Тўққиз имкониятдан 7 очко жамғарган Нодирбек қўшимча кўрсаткичларга кўра турнирда совринли учинчи ўринни эгаллади. Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси Аржун Эргаиси (Ҳиндистон, 2801) ҳамюртимиз сингари 7 очко билан 2-ўринга эга чиқди. Агар Абдусатторов илк турда рейтинги анча паст шахматчига ютқазиб қўймаганида, чемпионга ҳам айланиши мумкин эди. 

Шахматчиларимиз орасида иккинчи энг яхши натижани Абдумалик Абдусалимов (2536) қайд этди. Ёш гроссмейстеримиз 6 очко билан 8-поғонадан жой олди. Еттинчи ўринни эгаллаган ҳиндистонлик Идани Пуя (2603) ҳам Абдумалик сингари 6 очко тўплади. Олти очкога эга Нодирбек Якуббоев (2668) қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўрин билан кифояланди. 

Qatar Masters 2024 чемпионлиги россиялик Андрей Есипенкога насиб этди. FIDE байроғи остида ўйнаган Есипенко 7,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди. Чемпион 25 000, Эргаиси 15 000, Абдусатторов эса 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.    

Қолган шахматчиларимизга тўхталадиган бўлсак, Муҳиддин Мадаминов қўшимча кўрсаткичларга кўра 22, Шамсиддин Воҳидов 23, Ортиқ Ниғматов 30, Асроржон Омонов 34 (уччала шахматчимиз ҳам 5,5 очкодан жамғарган), Муҳаммадали Абдураҳмонов 47, Ҳумоюн Бегмуратов 56 (иккаласи ҳам 5 очкодан), Саидакбар Сайдалиев 73, Муҳаммадзоҳид Суяров 75, Алмас Раҳматуллаев 86 (уччаласи ҳам 4,5 очкодан), Афруза Ҳамдамова 90, Баҳром Баҳриллаев 94 (иккаласи ҳам 4 очкодан), Нилуфар Якуббоева эса охирги ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг