UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 дек 12:37
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторовда кетма-кет учинчи ғалаба. Қолган шахматчиларимиздачи?

Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳри шахмат бўйича нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳс олиб боряпти. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашяпти. 

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нодирбек Абдусатторов (2777) кетма-кет учинчи ғалабасини қўлга киритди. У 5-турда оқ доналарда ҳиндистонлик Аюш Шарма (2466)ни мағлубиятга учратди. Яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2668) кетма-кет учта ғалабадан кейин очко йўқотди. Қора доналарда ҳаракат қилган Якуббоев италиялик Лоренцо Лодики (2564) билан дуранг ўйнади. 

Шамсиддин Воҳидов (2681) қора доналарда ҳиндистонлик Пранеш (2582) билан муросага келди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова (2354) мўғулистонлик Ган-Эрдене Сугар (2437) билан дуранг қайд этди. Ёш гроссмейстеримиз Абдумалик Абдусалимов (2536) қора доналарда ўйнашига қарамай, Тошкентдаги "Президент Кубоги" турнири ғолиби Ниҳал Сарин (2676)дан очко тортиб олди. Ушбу баҳсда кучлар тенг келди. 

Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳиндистонлик Аржун Эргаиси (2801) 5-турда ватандоши Шеҳар Гангули (2578)ни енгди. Эронлик Парҳам Мақсудлу (2703) қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, ҳиндистонлик Дингра Адитяни мағлубиятга учратди. 

Бешинчи турда ёш гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов ҳинд шахматчиси Ажай Сантошдан, Саидакбар Сайдалиев, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Алмас Раҳматуллаев мос равишда ҳиндистоник рақиблари Ваз Этан, Анкит Рай ҳамда Вишал Виваандан устун келишди. Ортиқ Ниғматов (2447) ҳиндистонлик Леон Мендонка (2642)га, Баҳром Бахриллаев Срихарига ютқазди. Кучлилар гуруҳида қатнашаётган ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров, Асроржон Омонов, Ҳумоюн Бегмуратов рақиблари билан дуранг ўйнашди. Нилуфар Якуббоева бу турда ҳам мағлубият аламини тотиб кўрди. Нилуфар барча учрашувларда рақибларига ютқазган. 

Олтинчи тур олдидан арманистонлик гроссмейстер Шант Саргсян 4,5 очко билан қўшимча коэфицентларга кўра пешқадамлик қиляпти. Ҳиндистонлик Мурали Картекиян ҳисобида ҳам 4,5 очко бор. Олти шахматчи 4 очко билан 3-8 ўринларни банд этган. Йигирма бир нафар шахматчи 3,5 очкодан жамғарган. Улар орасида ҳамюртларимиз Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусалимов, Нодирбек Якуббоев, Муҳиддин Мадаминов, Нодирбек Абдусатторов ҳам бор. Улар орасида Абдусалимов нисбатан юқорироқ - 16-ўринни эгаллаб турибди. 

Нодирбек Абдусатторов 49-поғонадан 28-ўринга кўтарилиб олди. Саидакбар Сайдалиев ва Алмас Раҳматуллаев 3 очкодан тўплаб, мос равишда 40 ва 52-ўринларда боришмоқда. Бугун турнирда дам олиш куни сифатида эълон қилинган. 

Эртага 6-турда Нодирбек қора  доналарда болгариялик Аркадий Найдич (2636)га қарши баҳс олиб боради. Шамсиддин Воҳидов Лодики Лоренцо, Абдумалик Абдусалимов арманистонлик Хайк Мартиросян, Нодирбек Якуббоев эса россиялик Иван Землянски, Муҳиддин Мадаминов ҳиндистонлик Нараянанга қарши баҳс олиб боради.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг