UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 08:28
Янгиликлар

Шахмат

Qatar Masters. Нодирбек Абдусатторовда ниҳоят ғалаба. Қолганлардачи?

Қатар пойтахти Доҳа шаҳри шахмат бўйича нуфузли мусобақага мезбонлик қилмоқда.

Мукофот жамғармаси 94 200 АҚШ долларини ташкил қилувчи Qatar Masters турнирида жами 53 нафар ўзбекистонлик шахматчи А ва В гуруҳида баҳс олиб боряпти. Кучлилар жам бўлган Open турнирида 15 нафар шахматчимиз совринли ўринлар учун курашяпти. 

Турнирда иккинчи рақам остида таснифланган Нодирбек Абдусатторов (2777) 3-турга келиб илк ғалабасига эришди. Аввалига мағлубият, кейин дуранг қайд этган гроссмейстеримиз 3-турда оқ доналарда Индонезия вакили Алися Сливикани мағлубиятга учратди. Биринчи турда ютқазган яна бир гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев (2668) кетма-кет иккинчи ғалабасини тантана қилди. У қора доналарда эронлик Артин Ашрафдан устун келди. 

Шамсиддин Воҳидов (2681) қора доналарда ҳиндистонлик Адитя Дҳингра (2448) билан дуранг қайд этди. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова (2354) бир ғалаба ва дурангдан кейин 3-турда мағлубият аламини тотиб кўрди. У қозоғистонлик гроссмейстер Муртаз Кажгалеев (2488)га ютқазиб қўйди.     

Турнирнинг биринчи тартиб рақамли шахматчиси ҳиндистонлик Аржун Эргаиси (2801) 1-турда ҳамюртимиз Муҳаммадали Абдураҳмонов (2395)ни енгганди. Кеча у яна бир ёш шахматчимиз Саидакбар Сайдалиев (2473)дан устун келди. Эронлик Парҳам Мақсудлу (2703) индонезиялик Моника Сокони таслим этди. Тошкентдаги халқаро турнир ғолиби Ниҳал Сарин (2676) ҳамюрти Санкапл Гупта (2545) билан муросага келди ва илк бор очко йўқотди.  

Иккинчи турда ёш гроссмейстерларимиздан Муҳиддин Мадаминов (2501) ўзбек дербисида Ортиқ Ниғматов (2447) билан дуранг қайд этди. Абдумалик Абдусалимов (2536) қора доналарда ўйнашига қарамай, хитойлик Хенгйи Жуни мағлубиятга учратди ва очколарини 2,5 тага етказиб олди. 

Кучлилар гуруҳида қатнашаётган ҳамюртларимиздан Муҳаммадзоҳид Суяров ва Муҳаммадали Абдураҳмонов 3-турда рақиблари билан дуранг ўйнади. Ҳумоюн Бегмуратов БАА вакили Омран Ал Ҳосанига ютқазди. Алмас Раҳматуллаев ва Баҳром Бахриллаев ғалабага эришди. Нилуфар Якуббоева ўзбек дербисида Асроржон Омоновга имкониятни бой берди. Бу Нилуфурнинг кетма-кет учинчи мағлубияти, Асроржон илк очкоси бўлди.  

Учинчи турдан сўнг очко йўқотмаган 4 нафар шахматчи қолди. Улар бугун 4-турда ўзаро учрашувда ким кучли деган саволга жавоб топишади. Ўн тўрт нафар шахматчи ҳисобида 2,5 очкодан бор. Ҳамюртларимиз орасида энг юқори ўрин ҳозирча Абдумалик Абдусалимовга тегишли. У 2,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 18-ўринни эгаллаб турибди. Бир ярим очкога эга Нодирбек Абдусатторов 123-поғонадан 86-ўринга кўтарилиб олди. 49-поғонадаги шахматчида ҳам Нодирбек сингари 1,5 очко бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг