UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 ноя 19:33
Янгиликлар

Шахмат

Қойил, ҳар икки гроссмейстеримиз ҳам Жаҳон кубоги 1/4 финалига чиқди!

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Дунёнинг 206 нафар шахматчиси иштирокида бошланган нуфузли мусобақанинг 1/8 финал иккинчи учрашувлари ўтказилмоқда. 19 ёшли Жавоҳир Синдаров кеча драматик кечган баҳсда германиялик гроссмейстер Фредерик Свенни мағлубиятга учратганди. Бугун жавоб партиясида Жавоҳир қора доналарда ўйнаганига қарамай, ўзи учун керакли дуранг натижасини қайд эта олди. Свен учинчи босқичда амалдаги жаҳон чемпиони ҳиндистонлик Гукеш Доммараджуни мусобақадан чиқариб юборганди. 

Бешинчи даврага етиб келган иккинчи гроссмейстеримиз Нодирбек Якуббоев ҳам бугуннинг ўзида чорак финал масаласини ижобий ҳал қилди. Кеча арманистонлик Габриэль Саргиссянга қарши кечган илк партия дуранг натижа билан тугаганди. Бугун оқ доналарда ўйнаган Якуббоев рақибини таслим этиб, Синдаров сингари плей-оффга ҳожат қолдирмади. 

Жавоҳир Синдаров — Фредерик Свен (Германия) - 1,5:0,5

Нодирбек Якуббоев — Габриэл Саргиссян (Арманистон) - 1,5:0,5

Эслатиб ўтамиз, Шамсиддин Вохидов ва Нодирбек Абдусатторов учинчи босқичда рақибларига имкониятни бой бериб, жаҳон Кубогидаги иштирокларини якунлаган эди. Улар 11 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотини қўлга киритишди. Синдаров ва Якуббоевнинг 1/4 финалдаги рақиблари эртага ўтказиладиган плей-офф ўйинларидан сўнг маълум бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг