UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 янв 12:52
Янгиликлар

Теннис

Қойил! Ҳумоюн Султонов Australian Open турнирини ғалаба билан бошлади

Бугун Австралиянинг Мельбурн шаҳрида теннис бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи йилнинг тўртта мусобақасидан дастлабкиси старт олди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини ғалаба билан бошлаб олди. Мамлакатнинг биринчи ракеткасига саралаш босқичининг илк даврасида колумбиялик Даниэль Элахи Галан рақиблик қилди.

Ҳозиргина якунига етган ва 2 соату 39 дақиқа давом этган учрашувда наманганлик 26 ёшли теннисчимиз 28 яшар Галанни 6/3, 6/7(2), 7/5 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган иккинчи учрашуви бўлди. Улар ўртасидаги илк баҳс 8 йил олдин, 2016 йили Италиянинг Леччо шаҳрида ўтказилган ITF турнири доирасида ташкил этилганди. Ўшанда Султонов 3/6, 7/6, 6/4 ҳисобида зафар қучган эди. 

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов айни пайтда ATP рейтингида 223, Галан эса 126-ўринни банд этиб турибди. Даниэль ҳам ўз юрти Колумбиянинг биринчи рақамли теннисчиси ҳисобланади. Галан саралаш турнирида 20-рақам остида таснифланган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг