UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 09:25
Янгиликлар

Шахмат

Қойил! Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ягона аёл шахматчимиз амалдаги жаҳон чемпионини мағлуб этди

Хабар берганимиздек, АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Аёллар ўртасидаги дунё биринчилигида ягона вакиламиз Афруза Ҳамдамова (2188) юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. Ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза 8 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 15-ўринни эгаллаб турибди. Тўққизинчи поғонадаги хитойлик гроссмейстер Тан Жонг Йи (2502) ҳисобида ғам 5,5 очко бор.  

Ҳамдамова кеча тунда ўтказилган 4 та турда 2 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. Афруза 7-турда қора доналарда ўйнаганига қарамай, икки карра жаҳон чемпиони, блиц йўналишида амалдаги жаҳон чемпиони россиялик Валентина Гунина (FIDE, 2388)ни мағлуб этишни уддалади. У 8-турда қозоғистонлик гроссмейстер, блиц йўналишида икки карра жаҳон чемпиони Бибисара Ассаубаева (2444) билан дуранг ўйнади. Бешинчи турда руминиялик Ирина Булмага (2378)дан устун келди.  

Турнир жадвалида 8 имкониятдан 6,5 очко жамғарган хитойлик Жу Венжун (2536) қўшимча кўрсаткичларга кўра пешқадамлик қилмоқда. Ҳиндистонликлар Ҳарика Дроновалли (2416) ва Ҳампи Конеру (2431) ҳисобида ҳам 6,5 очко бор. Катерина Лагно (FIDE, 2433), Йип Карисса (АҚШ, 2389), Александра Костенюк (Швейцария, 2486), Элизабет Паетз (Германия, 2406) ва Ставрула Тсолакидоу (Греция, 2381) 6 очкодан бор. 

АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова 8 имкониятдан 4 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 33-поғонадан 63-ўринга тушиб кетди. У 3 ғалаба, 2 дуранг ва 3 та мағлубият қайд этган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг