UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 июл 09:09
Янгиликлар

Шахмат

Қойил! Умида Омонова FIDE Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичига чиқди

Грузиянинг Батуми шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича аёллар ўртасидаги FIDE Жаҳон кубогининг тўртинчи давра иштирокчилари аниқланмоқда.

Қувонарлиси, ушбу босқичга Ўзбекистон вакиласи ҳам етиб келди. Дастлабки икки даврада номдор рақибаларини мағлуб этган истеъдодли шахматчимиз Умида Омонова учинчи босқичда ҳам кичик сенсанция соҳибасига айланди. 

Ҳамюртимиз ўзига хос Марказий Осиё дербисида қозоғистонлик Элназ Калиахметни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Биринчи кун қора доналарда ўйнашига қарамай, муқаррар мағлубиятни дурангга айлантириб олган Умида жавоб баҳсида оқ доналарда ҳаракат қилди ва рақибасини мағлубиятга учратди.  

Энди Умида Омонова Жаҳон кубогининг тўртинчи босқичида хитойлик гроссмейстер Лэй Тинцзега қарши дона суради. Ушбу давра учрашувлари 16 июль куни бошланади. Бугун учинчи босқичнинг ҳал қилувчи тай-бреклари ўйналади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг