UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 май 08:34
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Қозоғистон Париж Олимпиадаси ва Паралимпиадаси ғолиб ва совриндорларига ваъда қилинган мукофот пулларини тўлаб берди

Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси спорт қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

"Қозоғистон Республикаси ҳукумати 2024 йилда Париж шаҳрида бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари ва XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида қарор қабул қилди. 

Қарорга кўра, спортчилар ва уларнинг мураббийларига тўловлар ҳукумат захирасидан юборилди. Жами 49 спортчи ва 63 нафар мураббийга пул мукофоти топширилди.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ қуйидаги миқдорда пул мукофотлари тақдим этилди:

• 1-ўрин учун – 250 000 АҚШ доллари;

• 2-ўрин учун – 150 000 АҚШ доллари;

• 3-ўрин учун – 75 000 АҚШ доллари;

• 4-ўрин учун – 30 000 АҚШ доллари;

• 5-ўрин учун – 10 000 АҚШ доллари;

• 6-ўрин учун – 5 000 АҚШ доллари.

Шунингдек, совриндорларнинг биринчи, шахсий ва бош мураббийларига пул мукофотлари тақдим этилди.

Бундан ташқари, Олимпиада ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, ҳокимликлар томонидан спортчиларга маҳаллий коммунал уй-жой фондидан бепул квартиралар ажратилмоқда", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг