UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 июн 14:16
Янгиликлар

Бошқалар

Қозоғистон спортни бюджетдан молиялаштиришга чекловлар қўйди ва легионер спортчилар олиб келишни тақиқлади

Теглар :  Қозоғистон
Бу ҳақда мамлакат туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

"Қозоғистонда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини тизимли ислоҳ қилиш давом этмоқда. 2025 йил 16 июнь куни Президент Қосим-Жомарт Токаев томонидан 2025 йилнинг 15 апрель кунида имзоланган "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жисмоний тарбия ва спорт масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун кучга кирди.

Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат спорт соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли қонунчилик ислоҳотининг муҳим қисми бўлди.

Қонуннинг асосий қоидаларидан бири бюджет маблағларидан чет эллик спортчиларнинг иш ҳақи ва таъминоти учун фойдаланишни тақиқлашдир. Янгилик қозоғистонлик спортчиларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини тақсимлашда устуворлигини таъминлаш ва миллий спорт салоҳиятини ривожлантириш учун шароит яратишга қаратилган.

Бундан ташқари, қонунда профессионал спорт клубларини давлат томонидан молиялаштириш чегаралари белгиланган. Мазкур чора бюджет маблағлари сарфланишининг шаффофлиги ва самарадорлигини ошириш, клубларни бюджетдан ташқари молиялаштириш манбаларини ривожлантиришни рағбатлантириш, уларнинг давлат бюджетига қарамлигини камайтиришга қаратилган", дейилади вазирлик баёнотида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг