UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 сен 12:09
Янгиликлар

Футбол

Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонинг ўйинига бориб, сизларга мухлислик қилмоқчиман"

Теглар :  Қозоғистон
Футзал бўйича Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Испания - Қозоғистон (1:1) учрашувидан сўнг Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Рикардо Кака сайтимизга кичик интервью берди.

"Курашларга бой учрашув гувоҳига айландик. Икки терма жамоа ўртасида ҳар доим шундай қизиқарли баҳслар бўлиб туради. Биз бугун Испанияни мағлуб этини истагандик, аммо буни уддалай олмадик. Ўйин давомида кўп йўқотишлар бўлди, ўйиндан олдин ҳам йўқотишлар бўлганди. Биз бор-йўғи 7-8та футзалчи билан ўйнамоқдамиз" - дея фикр билдирди Рикардо Кака

- Қозоғистон ўйиннинг қайси жабҳасида рақибдан устунроқ бўлди деб ўйлайсиз?

- Фикримча, ҳимояда. Биз бугун кўпроқ ҳимояландик. Испания эса ҳужум қилди. Биз "иккинчи" рақамли жамоа бўлдик. Ҳужум ўйинларни ютади, ҳимоя эса совринларни деган гап бор.

- Қозоғистон ушбу Жаҳон чемпионатида ўз олдига қандай мақсад қўйган? Қайси босқичдаги иштирок Қозоғистон учун яхши натижа деб ҳисобланади?

- Ўтган мундиалдан ҳам яхшироқ натижа кутишмоқда. Биз буни ҳис қиляпмиз ва бу бизга босим бўлмоқда, лекин шу босим, аслида бизнинг устунлигимиз ҳисобланади. Ўтган Жаҳон чемпионатида ярим финалда иштирок этгандик. Мухлислар бу сафар ҳам ярим финал натижасини кутишмоқда. Мен жамоамга кўп маротаба такрорлаяпман, бизда аниқ бир мақсад йўқ. Мақсадимиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш.

- Учрашув давомида "Андижон" спорт комплексига ташриф буюрган барча мухлислар Қозоғистонга мухлислик қилишди. Мухлислар яратган атмосфера ҳақида фикр билдириб ўтсангиз?

- Ўзбекистонлик барча мухлисларга раҳмат айтаман. Бугун ўзимни худди уйдагидек ҳис қилдим. Андижонга етиб келган кунимиздан бери уйда юргандекмиз. Учрашувдан олдин мухлислар "коридор" қилиб ўйинга кузатиб қўйишди. Ҳамма бизни қўллаб-қувватламоқда. Ҳамма ерда Ўзбекистон ва Қозоғистон байроқлари, бу шунчаки ажойиб. Барча бизга ғалаба тиламоқда. Бундай вақтда ўзимни тийиб тура олмадим ва кўзимга ёш келди, тўғриси. Имкон қадар тезроқ Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинига ташриф буюриб, уларга мухлислик қилишни кутяпман. Мухлислар трибунасига келиб, Ўзбекистонга мухлислик қилмоқчиман. Ўзбекларнинг бундай ҳурматига қандай жавоб қайтаришни билмаяпман. Айтганча, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари мусобақани дуранг билан бошлашди.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг