UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 авг 10:14
Янгиликлар

Бокс/ММА, Париж-2024

Қозоғистонлик депутат ўзбек ва қозоқ боксчиларининг Париж Олимпиадасидаги иштирокини таққослади

Теглар :  Қозоғистон
Қозоғистон Республикаси Парламенти депутати Данияр Каскарауов қозоғистонлик боксчиларнинг иштирокини танқид қилди.

"7 нафар ўзбекистонлик боксчи чорак финалга чиқди. Бизда эса фақатгина Нурбек Оралбай чорак финалдан ўтди. Бу шармандали ҳолат. Қозоғистон бокс державаси сифатида гавдаланиши керак. Шунингдек айбни ҳакам ва ташкилотчилардан излаш нотўғри. 

Агар ҳақиқатдан ҳам кучли бўлса, хеч ким ғалабани тортиб ололмайди. Ўзбекларни ҳакамлар "тортиб чиқишди" дея олмаймиз. Улар рингда "ёнишяпти". Улар борини бериб, охиригача курашмоқда. Бизнинг йигитларда эса бунақасини кўрмадим. Албатта бунда мураббийлар ва бош мураббийнинг айби бор. Агар спортчида ғурур, характер, миллий рух бўлмаса, қийин. 

Боксчиларни фақатгина пул билан ушлаб туриш мумкин эмас. Жамоага кўзи ёнадиган йигитларни таклиф қилиш керак. Давлат боксчилар бемалол, бошқа нарсани ўйламай шуғулланишлари учун шароит яратиб қўйган. Бироқ, натижа ноль. Токио Олимпиадасидаги хатолардан хулоса чиқармадик. Шу сабабли, спорт соҳаси ислоҳотларга муҳтож. Уларнинг ўрнига профессионаллар, спортни тушунадиганлар керак. 

Четдан таклиф қилинган мураббийлар ва легионерларга фақат қозоқ пуллари керак. Кун келиб шартнома якунланади ва улар кетишади. Қозоғистон боксининг ривожланишидан фақат қозоғистонликларнинг ўзи манфаатдор", - деб ёзди Каскарауов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг