UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 май 13:20
Янгиликлар

Теннис

Қозоқ теннисчиси жорий мавсум WTA 1000 турнирларидаги 12-ғалабасини қўлга киритди. Бу Турдаги тўртинчи натижа!

Дунёнинг 41-ракеткаси бўлиб турган Юлия Путинцева Римда давом этаётган WTA 1000 турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади.

Қозоғистонлик теннис маликаси учун бу жорий мавсум WTA 1000 тоифасига кирувчи турнирлардаги 12-ғалаба бўлди. Путинцева турнирнинг илк даврасида испаниялик Мартина Тревизанни 6/3, 6/4 ҳисобида таслим этди. 

Бу Турдаги тўртинчи натижа ҳисобланади. Қозоғистонлик теннисчидан олдинги ўринларни польшалик Ига Свёнтек (21 ғалаба), яна бир қозоқ теннисчиси Елена Рибакина (15) ҳамда америкалик Даниэль Коллинз (13) банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Юлия Путинцева Майами ва Мадрид турнирларида 1/4, Индиан-Уэллсда эса 1/8 финалга қадар етиб борганди. Доҳа ва Дубайдаги WTA 1000 турнирларида эса у квалификация, яъни саралаш босқичидан ўта олмаган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
09 май 13:58:33
Aziz
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тўғриси хеч нарсага тушунмадим. Соврин ютибди десам ютқазганини хам ёзишибди.
шу мавсумда WTA 1000 турнирдаги ғалабалар бўйича статистика келтирилган
   
09 май 13:26:52
Тож
Тўғриси хеч нарсага тушунмадим. Соврин ютибди десам ютқазганини хам ёзишибди.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг