UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 ноя 10:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

Қозоқлар ёшлар ўртасидаги ЖЧ Ўзбекистонга мағлуб бўлгани ҳақида: «Ҳақиқий етакчилар уйда қолди, бош мураббийнинг ёқимтойлари кетди»

Теглар :  Қозоғистон
Қозоғистонлик бокс мухлислари ғазабда!

Ўзбекистон нафақат медаллар сони, сифати, балки ўзаро қарама-қаршиликлар натижаси бўйича ҳам Қозоғистонни мағлуб этди. Қозоғистонлик йигитлар ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 2 та кумуш медални қўлга киритишди. Бу эса, маҳаллий бокс мухлисларининг ғазабига сабаб бўлди. Қуйида қозоғистонлик бокс кузатувчиларининг ушбу натижага билдирган изоҳларини ўқишингиз мумкин.


«Ўзбек биродарлар бизни боксда мағлуб этишди, буни тан олишни қанчалик истамасакда, натижа ҳеч кимни алдамайди. Охирги икки Олимпиада бунинг далилидир».

«Ўзбекистонни табриклайман. Демак, йигитлар ишлаяпти».

«Ўзбеклар пул учун эмас, номус учун курашяпти».

«Яна бир бор Ўзбекистон етакчи. Яхши, тасанно».

«Биз пули борларни олиб кетамиз».

«Бокс қандай бўлади? Кейинчалик бундан ёмонроқ бўлади. Ҳозир Остонада, пойтахтда, лаънати, болалар бокси – машғулотлар ҳамма жойда пуллик, мусобақаларга бориш учун – пул тўлаш керак».

«Эътироф этишим керакки, Ўзбекистон терма жамоаси айни дамда бокс бўйича мамлакатимиздан анча яхши».

«Ҳозир спортда коррупция бор. Юртбошимиз шу вазифани ўз зиммасига олиб, коррупцияни йўқ қилса яхши бўларди!».

«Галим Кенжебаевни олиб ташлаш керак. Ёшлар терма жамоаси шарманда қилди».

«Ўзбеклар кучли, бизникилар заиф».

«Кўзларда олов йўқ».

«Ҳақиқий етакчилар уйда қолишди, бош мураббийнинг ёқимтойлари кетишди».

«Ўзбеклар биринчи ўринни ҳеч кимга бермайди».

«Бу шармандалик эди. Ўтмишнинг энг яхши мураббийлари қаерда?».

«Афсуски, пули бор йигитлар қатнашади».

«Қизлар - баракалла. Йигитлар ҳаммаси бандитлар, биз чора кўришимиз керак».

Рейтинг: +4   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг