UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 авг 08:45
Янгиликлар

Теннис

Rafa Nadal Open. Cултоновда учинчи ғалаба, у 1/8 финалда!

Испаниянинг Мальорка шаҳрида теннис бўйича "Челленжер" туркумига кирувчи турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди.

Мукофот жамғармаси 74,825 еврони ташкил этувчи ушбу турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Султонов ҳам муваффақиятли одимлаяпти. Rafa Nadal Open by Movistar турнири теннис афсонаси Рафаэль Надаль томонидан ташкил этилаётгани билан ҳам аҳамиятли ҳисобланади. 

Саралаш баҳсларида биринчи рақам остида таснифланган Султонов 1/2 финалда италиялик Фабрицио Андалорони 6/3, 6/1, финал учрашувида эса рейтингнинг 493-поғонасида бораётган франциялик Саша Геймар Вайенбургни 6/4, 6/4 ҳисобида таслим этганди. 

Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси асосий тўрнинг 1/16 финал босқичида франциялик 21 ёшли Робин Бертранга қарши кортга чиқди. Икки соату 26 дақиқа давом этган баҳсда Ҳумоюн рақибини 6/2, 6/7(4), 6/4 ҳисобларида мағлубиятга учратди. Султонов 9, Бертран 6 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Робинда кўпроқ бўлди - 4 га 2!  

Бу теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашуви бўлди. Шу йилнинг 24 апрель куни Шарм Эл-Шейх М25 турнирида Робин 1/6, 6/1, 6/4 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Демак, ҳамюртимиз ўша мағлубият учун муносиб реванш ола билди.    

Таққослаш учун, Ҳумоюн Султонов ATP рейтингида 264-ўринни эгаллаб турибди. Робин Бертран эса 274-поғонадан жой олган. Бугун теннисчимиз 1/8 финалда Рафаэль Коллиньонга қарши кортга чиқади. Бельгиялик 22 ёшли иқтидор эгаси айни пайтда дунёнинг 199-ракеткаси бўлиб турибди. Ушбу учрашув бизнинг вақт билан соат 18:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг