UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 апр 13:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Бобоусмон Батуровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди

Бобоусмон Батуров профессионал боксдаги иккинчи жангини ўтказади.

Ўзбекистонлик 28 ёшли боксчи, ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони (2019, 2021), Жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби (2019) Бобоусмон Батуров (1-0) проф рингдаги иккинчи жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди.

Унга кўра, ҳамюртимиз навбатдаги жангини ҳам RCC Boxing турнирида ўтказади. 6 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказиладиган бокс оқшомида Батуровга мезбон юрт вакили — Магомеднури Магомедов (1-0) рақиблик қилади. Мазкур жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Маълумот учун, мазкур турнирнинг марказий жанги россиялик Магомед Қурбонов (24-0) ҳамда франциялик Мишель Соро (35-3-2) ўртасида кечади. Хабарингиз бор, Мишель Соро ўзбекистонлик Исроил Мадримовга қарши икки бор рингга чиқиб, бир маротаба мағлуб бўлган ва иккинчи жангда дурангга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Бобоусмон Батуров профессионал боксдаги дебют жангида россиялик Артём Пугачга қарши рингга чиқиб, ғалаба қозонган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг