UZ

Сўнгги янгиликлар

08:23Англия лига Кубоги. "Манестер Сити" "Брайтон"ни енгди, Ҳусанов захирадан майдонга тушди 0 07:46Тошкентда яна катта спорт байрами: Ислам Махачев ва Федор Емельяненко келадиган Жаҳон чемпионатига оз қолмоқда! 0 07:02Ян ва Двалишвилининг трилогия учун гонорари айтилганидан бироз кўпроқ бўлиб чиқди 0 23:13Волкановски ва Мовсар Евлоевнинг гонорарлари маълум 0 22:38UFC 337 турнирининг асосий жанги айтилди 0 21:46Карлос Пратес: "Махачевнинг меросига чек қўяман" 0 20:50UFC Сидней турнирининг асосий жанги эълон қилинди 0 20:03Хитойда Мбаппе билан боғлиқ можаро сабабли Ла Лига ўйинлари трансляция қилинмайди 0 19:29Пëтр Ян UFC`нинг энг яхши уч жангчиси қаторига кирди 0 18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0

13 июн 11:06
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 3 нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз

Бугун Венгрия пойтахтида дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади.

Будапешт шаҳри мезбонлик қиладиган йилнинг энг нуфузли мусобақасининг биринчи куни аёллар -48, эркаклар эса -60 кг вазн тоифасида медаллар ҳамда муҳим рейтинг очколари учун баҳсларга киришади. 

Регламентга кўра, ҳар куни аёллар ҳамда эркаклар ўртасида биттадан вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланади. Бугунги илк кунги беллашувларда Баҳром Ботуров, Ҳалимажон Қурбонова ва Лазиза Ҳайдаровага мухлислик қиламиз. 

Дзюдочиларимизнинг илк даврадаги рақиблари:

-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова – Вонг Ка Ли (Гонконг) / Лоис Петит (Бельгия)

-48 кг: Лазиза Ҳайдарова – Ширин Букли (Франция)

-60 кг: Баҳром Ботуров – Ариунболд Энҳтайван (Мўғулистон) / Максимилян Ҳейдер (Германия) 

Саралаш дастури бизнинг вақт билан соат 14:30да бошланади. Медаллар учун кечадиган финал блоки эса соат 21:00га белгиланган. Дзюдочиларимизга ғалаба ва омад ёр бўлсин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг