UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 май 08:01
Янгиликлар

Хоккей

Расман. "Ҳумо" бу мавсум қайси чемпионатда иштирок этишини эълон қилди

Шунингдек, клуби мураббийлар штаби ва таркиб ҳам янгиланмоқда.

"Ҳумо" жорий йилги мавсумда ҳам Қозоғистон чемпионатида иштирок этади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

"Ҳурматли «Ҳумо» жамоаси ва барча хоккей мухлислари! Оғир ва баҳсли мавсум якунидан кейинги қисқа танаффусдан сўнг яна сизлар билан биргамиз. 

Янги "Про Хоккей Лигаси" мавсумига тайёргарлик кўриш жараёнида воқеалардан доимо ҳабардор бўлишингиз учун сизларга энг муҳим клуб янгиликларини тақдим этишда давом этамиз. 

Муҳим янгиликларидан бири – «Ҳумо» жамоасининг 2024-2025 йилги мавсумда мураббийлар штабига Дмитрий Катаев бошчилик қилади! Ўтган мавсумда Дмитрий Владимирович бошчилигидаги Кўкшетаунинг «Арлан» жамоасини мавсум чемпиони ва Кубок ғолибига айлантирган. 

«Ҳумо» таркиби мавсумлар оралиғида жиддий равишда янгиланиши кутилмоқда. Жамоа ўз ўйин услубини ўзгартиришга интилмоқда. Айни пайтда клуб янги ўйинчилар билан тўлдирилди, жумладан, Чемпионатнинг амалдаги ғолиби «Арлан» жамоаси ҳужумчиси - Артём Лихотников ва ҳимоячиси Иван Степаненко. 

Жамоанинг мавсумолди машғулотларини бошлаш учун йиғилиши 5-7 июль кунларига белгиланган", дейилади жамоа хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг