UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кроуфорд – Канело жанги санаси ўзгарди 0 08:17Ла Лига. "Реал Мадрид" сўнгги дақиқада гол уриб, "Мальорка"ни мағлубиятга учратди 0 07:55Жаҳон кубоги. Боксчиларимиз учун омадли кун: Асадхўжада муддатидан олдин ғалаба 0 07:32Парадзюдо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи куни вакилларимиз учун муваффақиятли ўтди 0 19:43“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар 0 19:22Акбар Жўраевда Осиё чемпионатининг 3 та олтин, Шарофиддин Амриддиновда эса 3 та кумуш медали + ФОТО 0 18:48Расмийлар Олимпия шаҳарчасидаги қурилиш ишларини кўздан кечиришди ФОТОРЕПОРТАЖ 0 18:00Тошкент нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилади 0 17:39Икрам Алискеров рақамли UFC турнирида жанг ўтказади 0 17:18Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди 0 16:57Турсуной Жабборова Осиё чемпионати совриндори бўлди 0 16:36Рим (WTA). 18 ёшли Мирра Андреевани тўхтатишди 0 16:15Конор Макгрегор UFC'даги анонсларга муносабат билдирди 0 15:54Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган" 0 15:33Дана Уайт Жонс - Аспиналл жангига оид маълумот айтди 0

13 май 18:40
Янгиликлар

Футбол

Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи!

Хабарингиз бор, “Андижон” клуби бош мураббийи лавозимида ишлаб келган Александр Хомяков истеъфога чиққач, унинг ўрнига муносиб номзод топиш устувор вазифага айланганди.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, "Андижон" футбол клуби бош мураббийлигига ўзбек футболи афсоналаридан бири Максим Шацких тайинланганини эълон қилди. 

"1978 йилнинг 30 август куни Тошкентда таваллуд топган. Мухлислар уни футболчи сифатида "Динамо" Киевдаги ёрқин фаолияти орқали жуда яхши эслашади. 

Максим Александрович бунга қадар “Пахтакор” клуби бош мураббий сифатида фаолият олиб бориб, ушбу жамоани икки марта Ўзбекистон чемпионлигага етаклаб келди. Шу кунга қадар эса у "Пахтакор" клуби раиси маслаҳатчиси сифатида ишлаб келди.

Шацких мураббийлик фаолиятини 2016 йили бошлаган ва дастлаб "Динамо" Киев U-17, сўнгра U-19 жамоаларида ишлади. 

2017 йилнинг июнь ойидан 2019 йилнинг августига қадар "Динамо" Киев жамоасида бош мураббий Александр Хацкевич билан бирга самарали фаолият олиб борди.  

2019 йилнинг декабрь ойидан то 2021 йилнинг мартигача Россиянинг "Ротор" (Волгоград) жамоасида яна Хацкевич билан мураббийлар штабида меҳнат қилди.

2022 йилнинг ёзидан Максим Александровичнинг "Пахтакор"даги ҳаёти бошланди. Аввалига спорт директори, кейин эса бош мураббий сифатидаги ёрқин фаолияти билан ёдда қолди. 

Про лицензиясига эга бўлган Максим Александрович 14 май кунидан "Андижон" жамоасини қабул қилиб олади ва унинг "бургутлар" бош мураббийи сифатидаги дебют учрашуви 17 май куни сафарда "Шўртан"га қарши учрашувга тўғри келади", – дейилади хабарда. 

Шунингдек, "Андижон" мураббийлар штабидаги ўзгаришлар давом этади. Украиналик 54 ёшли мутахассис Виталий Василевич Шпанюк жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий вазифасида иш олиб боради.

Шпанюк 1971 йилнинг 12 февраль куни Украинада таваллуд топган. Про лицензиясига эга бўлган мутахассис мураббийлик фаолияти давомида "Кремен" (Украина), "Арсенал" (Киев, Украина), Украина терма жамоаси, "Славутич" (Украина), "Карпати" (Украина), "Анжи" (Россия), "Динамо" Тбилиси (Грузия), "Львов" (Украина), "Ворскла" (Украина), "Ротор" (Россия) ва "Пахтакор" клубларида ишлаган. Шпанюк барча жамоаларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий ролида фаолият юритган.

Аввалроқ "Эшитдик"да рукни остида Шацких сешанба куни клуб билан шартнома имзолаши ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг