UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 дек 08:34
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Қозоғистон Олимпиада-2028`дан олдинги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Халқаро World Boxing федерацияси расман Қозоғистоннинг Астана шаҳрини 2027 йилги Жаҳон чемпионатининг мезбони сифатида эълон қилди.

Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасидан олдин ўтказиладиган ушбу дунё биринчилигининг аҳамияти бошқа йиллардаги жаҳон чемпионатидан юқори ҳисобланади. Мусобақанинг ўтказилиш санаси бўйича кейинроқ хабар берилади. 

— Қозоғистон учун Олимпиада олдидан ўтказиладиган жаҳон чемпионатини қабул қилиш катта шараф. Мамлакатимиз катта масштабдаги мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш бўйича етарлича тажрибага эга. Бизга ишонч билдирган World Boxing ташкилотига миннатдорлик изҳор қилмоқчиман. Ўйлайманки, Қозоғистон жаҳон чемпионатини муносиб тарзда ўтказади", - деди Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, World Boxing Олимпия комиссияси раиси Геннадий Головкин. 

Маълумот учун, Қозоғистон иккинчи бор бокс бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Бундан аввал ЖЧ-2013 Алмати шаҳрида ўтказилган эди. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг