UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 июл 07:47
Янгиликлар

Футбол

Расман: Шерзод Эсанов "Андижон"дан РПЛ клубига ўтди

"Андижон" ярим ҳимоячиси Шерзод Эсанов фаолиятини РПЛнинг "Акрон" жамоасида давом эттиради.

"Трансфер ойнаси очилган маҳалда селекция ишлари янада жиддий тус олган. Маълумки, «Андижон» таркибида кўплаб иқтидорли, келажаги порлоқ футболчилар талайгина. Улар жамоамиз сафида тўп суриш орқали ўзларини кўрсатишмоқда ва кўплаб скаутларнинг эътиборини тортмоқда.

Қолаверса, жамоамизда трансфер сиёсати тўғри йўналишда олиб борилаётгани ўз самарасини бермоқда. 

Жумладан, 21 ёшли ярим ҳимоячимиз, ёшлар терма жамоаси аъзоси Шерзод Эсановга Россиянинг «Акрон» жамоасидан жиддий таклиф тушди. Натижада иккала клуб томонидан олиб борилган музокаралардан сўнг Эсанов «Акрон» жамоасига трансфер қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Андижон» клубидан илк бор Россия премьер-лигасига ўйинчи трансфер қилиниши ҳамда шу йилнинг ўзида жамоамиздан иккинчи футболчининг (биринчи траснфер Рубин Хебай) хориж клубига сотилиши амалга оширилаётган тизимли ишларнинг маҳсулидир.

Шерзод «Андижон» сафига 2022 йили қишда қўшилган бўлиб, қисқа фурсат ичида ўз иқтидорини намойиш қила олди. Ўша йилги мавсумда Эсанов «Андижон» сафида чемпионат ва Кубок баҳсларида ҳаммаси бўлиб, 18 та ўйинда майдонга тушиб 3 та гол урди. Ўтган йилги мавсумни ҳам жамоамиз билан бирга бошлади ва 5 та ўйинда қатнашди. Иккинчи даврада эса «Олимпик» клубига ижарага берилди. Жорий мавсум аввалида Эсанов яна «Андижон»га қайтди. Мавсумнинг биринчи қисмида у чемпионат ва Кубокда ҳаммаси бўлиб 15 та беллашувда иштирок этиб, 2 та гол муаллифига айланди ҳамда мухлисларнинг меҳрини қозонди.

Шерзод бугун кечки пайт Тошкент-Москва йўналишида жўнаб кетди. Фаолиятида илк бор легионерга айланган футболчимизни янги жамоасида катта қизиқиш билан кутишмоқда.

Унинг янги клуби Толяттининг «Акрон» клуби илк бор Россия премьер-лигасида иштирок этмоқда. Эсановга «Андижон»даги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва унга янги клубида муваффақият тилаймиз", — дейилади андижонликлар хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг