UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 фев 12:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман: Шоҳасан Мирзаматовнинг ўрнига бошқа ўзбекистонлик камар учун жанг қилади

23 февраль куни Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳридаги "Балуан-Шолак" мажмуасида ММА бўйича Octagon 70 мусобақаси ўтказилади.

Турнирнинг марказий жанги яримўрта вазн тоифасидаги чемпион, қозоғистонлик Георгий Кичигин ҳамда ўзбекистонлик таниқли аралаш яккакураш устаси Шоҳасан Мирзаматов ўртасида кечиши керак эди. Аммо Мирзаматов бир неча кун олдин автофалокат туфайли жароҳат олди ва бунинг натижасида жангда иштирок эта олмаслиги аниқ бўлди.

Лига Шоҳасаннинг ўрнига ким жанг қилиши бўйича хабар берди. Унга кўра, 23 февраль куни Кичигинга бошқа бир ҳамюртимиз Саидотахон Нуриддинов рақиб бўлади.

Маълумот учун, Георгий Кичигин фаолияти давомида 41 та жанг ўтказиб, 31 та ғалаба ва 10 та мағлубият қайд этган. Саидотахон Нуриддинов ҳисобида эса 6 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг