UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 20:17
Янгиликлар

Футбол

Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди

Шу йилнинг 13 май санасида "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланган Максим Шацкихнинг шартнома муддати 31 декабрь санасигача мўлжалланган эди.

Аммо клуб раҳбарияти мураббий билан ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилдилар.

"Биз Максим Александровичга жамоамиздаги 6 ойлик фаолияти давомидаги меҳнати учун миннатдорчилик билдирамиз. Шацких “Андижон” устози сифатида қўлидан келган барча ишни амалга ошириш ҳаракатида бўлди ва клуб ривожи йўлида меҳнатини аямади.

Шацких “Андижон” бош мураббийи сифатида барча мусобақаларда жами 24 та ўйин ўтказилди. Шундан 5 ғалаба, 9 дуранг ва 10 мағлубият қайд этилди. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси 2 да унинг бошчилигида қайд этилган натижалар ҳам эътиборга молик. Боиси, “Андижон” 4 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди, мағлубиятсиз серия қайд этди.

Жамоамизни бошқариш вақтинчалик Акмал Шораҳмедов зиммасига юклатилди. Биз Шацкихга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Ҳаммаси учун раҳмат, Максим Александрович!", - деб ёзади "Андижон" матбуот хизмати.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг