UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 фев 15:58
Янгиликлар

Футбол

Равшан Эрматов: "Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз"

Теглар :  Равшан Эрматов
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича ариза юборган эди.

Бу борада футбол оммасидан келиб тушган саволларга Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов жавоб бериб ўтди.


— Осиё кубоги мезбонлигини қабул қилиш имкониятлари ҳақида:

— Осиё кубоги қитъамизнинг энг нуфузли футбол турнири ҳисобланади. Шу сабабли мезбонликка даъвогар мамлакатлар кўпчиликни ташкил этади. Ҳозирда ОФК аризаларни қабул қилмоқда. Кейинги босқичда уларни тасдиқлайди ва расман эълон қилади. Имкониятларни ўрганиб чиқиш жараёни шундан сўнг бошланади. ОФК махсус инспекцияси даъвогар мамлакатлар талабларга қанчалик мослигини аниқлайди. Осиё футбол конфедерацияси қитъамизнинг барча ҳудудларида футбол янада ривожланиши тарафдори. Айни пайтгача миллий жамоалар ўртасидаги Осиё кубоги аксарият минтақаларда бўлиб ўтган. Марказий Осиё ушбу турнирга ҳозирча мезбонлик қилмаган. ОФК бизнинг минтақага ҳам ўзининг энг катта мусобақаси мезбонлигини тақдим этишига умид билдирамиз.

— Осиё кубоги мезбонларига қандай талаблар қўйилади ва ушбу мамлакатлар бунга тайёрми?

— Агар охирги йилларни оладиган бўлсак, Ўзбекистон учта йирик мусобақага мезбонлик қилди. U-20 ва U-23 Осиё чемпионатлари мезбонлигига номзодимизни юборганимизда дастлаб ОФК бизнинг қанчалик тайёр эканлигимиз борасида ўйланди. Кейинчалик барча талабларни ўз вақтида ва сифатли бажарганимиздан сўнг ҳеч қандай шубҳага ўрин қолмади. Меҳмонхоналар, логистика, транспорт ва бошқа йўналишлар халқаро стандартларга мослаштирилди. Ҳозир ташкилий жиҳатдан ОФК ишончини қозонганмиз, деб ўйлайман. Халқаро мақомдаги стадионларимиз ҳам бор. Лекин бизга сиғими каттароқ стадионлар керак. Осиё кубогининг энг муҳим ўйинларини қабул қилиш учун 40-50 минг кишилик стадионлар талаб этилади. Биз бу масалада бир қанча лойиҳаларни кўриб чиқяпмиз. Қўшниларимиз ҳам барча шароитларни тақдим этишга тайёр. Масалан, Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда 51 минг мухлисга мўлжалланган стадион қурилиши бошлаб юборилган. Ишончим комил, агар турнир бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади.

— Осиё кубоги мезбонлигининг биз учун қандай ижобий томонлари бор?

— Биринчи навбатда бу футбол мухлислари учун катта байрам. Бугун Осиё футболи ривожланиб боряпти. Энг яхши юлдуз футболчилар қитъамизга келиб ўйнашяпти ва осиёликлар Европанинг энг йирик клубларига йўл олишяпти. Уларнинг ҳаммаси Осиё кубогида иштирок этади ва юртимиз майдонларида унутилмас учрашувлар ўтказишади. Қолаверса, миллий жамоамиз ҳам ўз ҳудудида янада яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қилади. Қўшни қардош мамлакатлар билан муносабатларимиз янада мустаҳкамланади. Замонавий футбол инфратузилмаси ривожланади ва мутахассисларимиз халқаро тажрибага эга бўлади. Бутун дунё футбол жамоатчилиги эътибори нафақат футболимизга, балки мамлакатларимиз туризм салоҳияти, маданияти ва тарихига қаратилади. Ўз навбатида футбол орқали юртимиз равнақига ҳисса қўшиш имконияти пайдо бўлади. Барча соҳалар сингари футбол ҳам комплекс ва кенг қамровли ҳаракатлар билангина ривожланиб боради. Катта лойиҳалар таъсири энг кичик футбол мактабларигача кириб боради. Шу сабабли, биз Осиё кубоги каби турнирни юртимизга олиб келиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг