UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 окт 16:16
Янгиликлар

Спорт курашлари

Разамбек Жамаловнинг устози Ўзбекистон эркин кураш терма жамоаси бош мураббийи бўлди

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.

Хасавюртлик 52 ёшли мутахассис Муса Сайдулбаталов эркин курашчиларимизни навбатдаги мусобақаларга тайёрлайди. Тез орада старт оладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмайдиган терма жамоамиз учун бу йилги мусобақалар деярли якунланган. Сайдулбаталовнинг қачон бош мураббий сифатида таништирилиши ва унинг бошчилигидаги илк мусобақа қачон бўлиши бизга ҳали маълум эмас. 

Хабарларга қараганда, Муса Сайдулбаталовга терма жамоамизнинг шу кунгача бош мураббийи бўлган Олим Ҳикматов ёрдам беради. Сайдулбаталов спортчилик фаолиятида Украина чемпиони бўлган. Европа чемпионати иштирокчиси. Эркин кураш афсоналаридан бири Бувайсар Сайтиевнинг Ҳасавюртдаги мактабида мураббийлик қилиб келмоқда. 

Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Разамбек Жамалов Бувайсар ва Адам Сайтиев ҳамда Муса Сайдулбаталов мураббийлигида машғулотларни ўтказиб келади. Сайдулбаталов Разамбекдан ташқари Абубакар Муталиев, Адлан Батаев, Муслим ва Муса Мехтиханов, Умар Муталиев, Имран Хамидов, Хамзат Болатов, Арби Абакаров сингари курашчиларнинг устози ҳисобланади. 

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Рустам Ассакалов юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган эди. Ассакалов Париж-2024 Олимпиадасидан кейин спортчилик фаолиятини якунлаганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг