UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 май 14:02
Янгиликлар

Теннис

Roland Garros саралаш босқичи бошланди. Нигина Абдураимова эртага кортга чиқади

Бугун Франция пойтахти Париж шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнирининг саралаш баҳслари старт олди.

Умумий мукофот жамғармаси 49 миллион 600 минг еврони ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақанинг саралаш баҳсларида ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказади. 

Қуръа натижасига кўра мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси биринчи даврада словениялик Тамара Зиданшекка қарши кортга чиқади. Абдураимова - Зиданшек учрашуви эртага бизнинг вақт билан соат 13:00да бошланади. Ушбу учрашув ғолиби иккинчи босқичда Жоан Цугер (Швейцария) - Анастасия Захарова (Россия) баҳси ғолибаси билан тўқнаш келади.

Эътиборлиси, 26 ёшли Тамара 2021 йилги "Ролан Гаррос" турнирининг яккалик баҳсларида 1/2 финалга қадар етиб бориб, катта шов-шув сабабчисига айланган эди. Айни пайтда у WTA рейтингида 110, Абдураимова эса 176-ўринни эгаллаб турибди.   

Маълумот учун, теннисчилар саралашнинг биринчи босқичида ютқазган тақдирларида ҳам 16 минг евролик бўладилар. Чемпион эса банкдаги ҳисоб рақамини 2 миллион 300 минг еврга бойитиб олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг