UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июн 09:08
Янгиликлар

Теннис

"Роллан Гаррос". Амалдаги чемпион финалга йўл олди

Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Ролан Гаррос" турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.

Аёллар ўртасидаги мусобақада финалчиларнинг номи маълум бўлди. Иккинчи ярим финалда дунёнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтек WTA рейтингида 14-ўринни эгаллаб турган бразилиялик Беатрис Хаддад Майяни 6/2, 7/6(7) ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Польшалик теннис маликаси бу билан нафақат финалга йўл олди, балки ўзаро учрашувлардаги ҳисоб мувозанатини ҳам тиклади - 1:1. Икки соату 9 дақиқа давом этган баҳсда Свёнтек 1 та эйс, 4 та брейкка эришди ва 4 та қўшхатога йўл қўйди. 

Эътиборлиси, Ига финалгача босиб ўтган йўлида рақибаларига биронта ҳам сетни ютқазмади. Польшалик 22 ёшли иқтидор эгаси фаолиятида тўртинчи бор "Катта Дубулға" турнирлари финалига чиқди. Ўзи иштирок этган барча финалларда ғалаба қозонган. У амалдаги "Ролан Гаррос" чемпиони ҳисобланади. Свёнтек бу сафар финалда чехиялик Каролина Муховага қарши кортга чиқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг