UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 дек 13:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россияда рингга чиққан тўрт боксчимиздан фақат бирида ғалаба

Кеча Россиянинг Екатеринбург шаҳрида RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан навбатдаги профессионал бокс оқшоми ўтказилди.

Турнир доирасида тўрт нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси рингга чиқди. Дастлаб, андижонлик Шаҳбозбек Толибжонов тожикистонлик Асрор Воҳидовга қарши рингга кўтарилди. Енгил вазндаги 6 раундлик жанг тўлиқ давом этиб, унда Воҳидов (13-1) очколар ҳисобига кўра ғолиб деб топилди.

Сўнгра ҳаваскор боксда жаҳон чемпионати совриндорига айланган Саиджамшид Жафаров проф боксдаги дебют жангини  ўтказди. Россиялик Гор Оганесянга қарши кечган баҳсда ҳамюртимиз очколар ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Жиззахлик Бобоусмон Батуров эса профессионал рингдаги бешинчи жангини британиялик Мишель Кингга қарши ўтказди. Саккиз раундлик жанг тўлиқ давом этиб, якунда дуранг натижа қайд этилди.

Ҳамюртларимиз орасидаги сўнгги жанг Одилжон Аслонов иштирокида ўтди. Суперўрта вазн тоифасидаги боксчимиз россиялик Никита Зонга муддатидан олдин, 6 раундда мағлуб бўлди. Жанг WBA Asia камари учун ўтказилганди.

Шу тариқа, RCC Boxing оқшомида рингга чиққан тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи 1 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг