UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 окт 19:18
Янгиликлар

Бокс/ММА

Россиялик таниқли блогер "Золотарёв хотира турнири", Ўзбекистоннинг Осиё чемпионатидаги иштироки ва кубалик мураббийлар ҳақида

Теглар :  неКАРАтэ
Бир неча кун олдин YouTube'даги машҳур "НеКаратэ" канали муаллифи Станислав Соколов Ўзбекистонда бўлди.

У юртимизга сафари давомида Андижонда ўтказилган В.А.Золотарёв хотира турнирини ҳам кузатишга улгурди. Биз таниқли блогернинг юртимизга келганидан фойдаланиб, у билан қисқа суҳбат уюштирдик. 

- Андижондаги В.А.Золотарёв хотира турнирида таассуротларингиз қандай? 

- Таассуротларим албатта ёқимли, турнирда ташкилотчилик яхши даражада бўлди. Андижонда биринчи маротаба бўлдим. Ажойиб шаҳар экан, одамлари ҳам самимий. Биласизми, бокс агрессив спорт тури эканлигига қарамай, турнирдаги ҳиссиётлар ажойиб бўлди. Барча ажойиб кайфиятда, бир-бирини ёмон кўриш, жанжаллашиш йўқ. Барчаси ёқимли бўлди. Мусобақада биринчи рақамли боксчилар кўп бўлди дея олмайман, аммо Республиканинг турли ҳудудларидан йигитлар қатнашишди. Турнир менга ёқди. Келаси йили ҳам ушбу турнирга келмоқчиман. Анъанавий Золотарёв хотира турнирига келишни мен ҳам ўзим учун анъанага айлантирмоқчиман. Ушбу мусобақага ҳурмат ва қизиқиш ошиб бормоқда. Шунинг учун келаси йили ҳам келишга ҳаракат қиламан. 


- Қайси боксчиларнинг жанглари ёқди?

- Мен бошқалардан ажралиб турган икки нафар боксчини қайд этишим мумкин. Абдумалик Халаков ва Ҳасанбой Дўсматов. Яна кўплаб ажойиб, бир-бирига яқин жанглар бўлди. Шиддатли курашлар гувоҳига айландик. Мен учун албатта Дўсматовни кузатиш қизиқ бўлди. Шунингдек ноодатий усулга эга бўлган Абдумаликни қизиқиш билан кузатдим. Услуб томондан у жуда қизиқарли. 


- Турнир кашфиёти сифатида қайси боксчини кўрсата оласиз? 

- Бу бўйича аниқ жавоб бера олмайман. Бунақаси бўлмади. Бунгача кимни кузатган бўлсам, турнир давомида ҳам уларни кузатиб бордим. Айнан кимнидир кашфиёт сифатида кўрсата олмайман. даража яхши бўлди, аммо юлдуз порлаб чиққани йўқ. Балки янги юлдузларни Осиё чемпионатида кўрармиз. 


- Бўлажак Осиё чемпионатидан нималарни кутяпсиз? Биз мусобақага янгиланган мураббийлар штаби билан борамиз...

- Осиё чемпионати масаласида гапирсам, Иорданиядаги нуфузли мусобақага ҳам оз вақт қолмоқда. Кўплаб яхши жанглар, рақобатли жангларни кузатмоқчиман. Ўзбекистонни, уларнинг асосий рақиблари Қозоғистонни томоша қилмоқчиман. Айниқса, дербини кузатиш қизиқ бўлади. Жароҳатларсиз, тоза ва ақлли боксни кутяпман. Урушлар, низолар кам бўлишини истайман. Даражани кўришни хоҳлайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кўплаб жангларни томоша қиламиз ва муҳокама қиламиз. Йигитлар кучли, яхши тайёргарликка эга. Улар бежизга шуғулланиб юрганлари йўқ. Терма жамоада кубалик мураббийлар ҳам иш олиб боришмоқда. Улар келганидан кейинги ўзгаришлар қандай бўлиши ҳам қизиқ. Кубалик мутахассислар терма жамоага қандай таъсир қилишини кўриш биз учун қизиқарли бўлади.


 Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг