UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 авг 14:03
Янгиликлар

Дзюдо

"Saber" жамоаси Москвада клублар ўртасидаги нуфузли мусобақада иштирок этади

Бир муддат аввал Ўзбекистоннинг янги ташкил этилган "Saber" жамоаси аёллар ўртасидаги Клублар мусобақасида иштирок этган эди.

Энди эса навбат "Saber" эркаклар жамоасига етиб келди. Дзюдочиларимиз эртага, 31 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўтказиладиган Қитъалараро дзюдо лигаси турнирида юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.    

"Триумф" аренада ўтадиган мусобақада жами 13 та клуб қатнашади. Россия клубларидан ташқари Қозоғистоннинг "Jenys", Беларуснинг "Стайки", Венесуэланинг "Club Deportivo Jigoro Kano", Ҳиндистоннинг "Bombay Judo Club" ҳамда Ўзбекистоннинг "Saber" жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб боради.     

Қуръа натижасига кўра, "Saber" клуби "С" гуруҳида Москванинг МГФСО, Қозоғистоннинг "Jenys" ҳамда Ҳиндистоннинг "Bombay Judo Club" жамоаларига қарши татамига чиқади.   

"Saber" жамоамиз таркибидан жой олган дзюдочиларимиз: Муҳриддин Тиловов (-66 кг), Азиз Ортиқов (-66 кг), Ҳожиакбар Тошев (-73 кг), Нодир Мавлонбердиев (-81 кг), Азиз Авазмуродов (-90 кг), Жавоҳир Муродиллаев (+90 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг