UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 авг 09:14
Янгиликлар

Шахмат

Saint Louis Rapid & Blitz. Абдусатторов учинчи кун баҳсларини ҳам зўр ўтказди

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида шахмат бўйича мукофот жамғармаси 175 000 долларни ташкил этувчи нуфузли турнир бўлиб ўтмоқда.

Бу ҳисоб бўйича GCT туркумидаги тўртинчи мусобақа бўлиб, дунёнинг кўзга кўринган юлдузлари бош соврин учун ўзаро баҳсларга киришган. 15 августга қадар давом этадиган турнирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Мусобақа форматига кўра, ўйинлар 3 кун рапид (25+10) ва 2 кун блиц (5+2) йўналишида ўтказилади. Рапидда ғалаба учун 2, блицда эса 1 очко берилади. Рапид турнири 9 тур, блиц мусобақаси эса айлана тизимда 18 турдан иборат бўлади. 

Saint Louis Rapid & Blitz турнири иштирокчилари: Нодирбек Абдусатторов, Фабиано Каруана (АҚШ), Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон), Максим Вашье-Лаграв (Франция), Уэсли Со (АҚШ), Ле Куанг Льем (Вьетнам), Леньер Домингьез (АҚШ), Левон Аронян (АҚШ), Сэм Шанкланд (АҚШ), Григорий Опарин (АҚШ)

Мусобақанинг учинчи куни рапид йўналишида сўнгги 3 та тур учрашуви ўтказилиб, унда Нодирбек 2 дуранг ва 1 ғалаба қайд этди. Иккинчи кунги баҳсларда ҳам Абдусатторов 3 та учрашувнинг биттасида ғалаба қозониб, 2 тасида рақиблари билан дурангга имзо чекканди. Кеча Нодирбек 7 ва 8-турларда қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лаграв ҳамда америкалик Сэм Шанкланд билан муросага келди. Тўққизинчи турда эса оқ доналарда яна бир АҚШ вакили Леньер Домингесни мағлубиятга учратди. 

Шу тариқа, мусобақанинг рапид йўналиши баҳслари якунига етди. Турнир жадвалида Фабиано Каруана 14 очко билан якка пешқадам бўлди. Левон Аронян 13 очко билан иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 11 очко билан Максим Вашье-Лаграв якун ясади. Ҳамюртимиз эса 9 очко билан 10 иштирокчи орасида экватордан жой олди. Уэсли Со, Нодирбек Абдусатторов ва Леньер Домингес бир хилда 9 очкодан жамғаришди. 

Бугундан Saint Louis Rapid & Blitz турнирида блиц турнири бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг