UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июл 14:44
Янгиликлар

Шахмат

Самарқанд FIDE Grand Swiss 2025 иштирокчилари тасдиқланди

Юртимиз шахмат бўйича умумий мукофот жамғармаси салкам 1 миллион АҚШ доллари бўлган нуфузли мусобақага мезбонлик қилади.

Аниқроғи, 3-16 сентябрь кунлари қўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида халқаро супертурнир — FIDE Grand Swiss мусобақаси бўлиб ўтади. Ўн бир турдан иборат турнир швейцарча тизимда — Open (Эркаклар) va Women’s (Ayollar) гуруҳларида ўтказилади. Унда дунёнинг жами 172 нафар кўзга кўринган шахматчилари иштирок этади. 

Ааҳамиятга молик жиҳати шундаки, ҳар икки гуруҳ баҳсларида биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари 2026 йилги "Номзодлар турнири"га йўлланмани қўлга киритади. Open турнирининг мукофот жамғармаси — 625 000, Women’s мусобақасиники эса — 230 000 АҚШ долларидан иборат.

Open турнирида амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджу, шунингдек, Аржун Эргаиси, Рамешбабу Праггнанандҳа (барчаси Ҳиндистон), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон), Алиреза Фирузджа (Франция), Ян Непомняший (Россмя), Аниш Гири (Нидерландия), Шахрияр Мамадьяров (Озарбайжон), Левон Аронян (АҚШ) сингари жаҳон шахмати юлдузлари дона суради. 

Open турнирида Нодирбек Абдусатторовдан ташқари ҳамюртларимиздан Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев, Шамсиддин Воҳидов ҳам қатнашади. Гулруҳбегим Тоҳиржонова Women’s гуруҳида юртимиз шарафини ҳимоя қилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг