UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 дек 14:59
Янгиликлар

Бошқалар

Самарқанд паҳлавони - Икром Шарипов!

Эришган натижалари сабаб ўзбек спорти довруғини дунёга янада танитаётган атлетларимиз ҳақидаги туркум мақолаларимизни тақдим этишда давом этамиз.

Бу галги қаҳрамонимиз армрестлинг бўйича терма жамоамиз аъзоси, кўплаб халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори Икром Шарипов бўлади. 

Икром Шарипов - 2005 йилдан армрестлинг бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси, кўпкара Республика чемпионати ғолиби, халқаро тоифадаги спорт устаси. Унинг фидокорона меҳнати ва жисмоний маҳорати сабаб жаҳон ареналарида юксак натижаларга эришган. Икки карра жаҳон чемпионати ғолиби Юсуп Кадиров раҳбарлигида вилоят, Республика ва халқаро миқёсдаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди.  

2016 йилнинг 26-30 апрель кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб, олтин медаль сохиби бўлди. 2021 йил 17-21 август кунлари Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ташкил этилган Осиё чемпионатида 90 кг вазн тоифасида икки карра Осиё чемпионига айланиб, миллий терма жамоамизнинг юқори ўринларни эгаллашига ҳиссасини қўшди.

2023 йили Самарқанд шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги ғолибига айланди. Шунингдек, Икром Шарипов бир қатор нуфузли халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, муваффиятларга эришди.

2022 йил 26-27 февраль кунлари Чехия давлатида ўтказилган GOLEMS HAND халқаро турнирида бронза медали совриндори, 2023 йил 20-21 март кунлари Япониянинг Токио шаҳрида ўтган U.A.G TOKYO OPEN ананавий халқаро турнирда бронза ҳамда 2023 йил 26-27 май кунлари Янги Зеландиянинг Окленд шаҳри мезбонлик қилган нуфузли IRON HAND NEW ZEALAND OPEN халқаро турнири олтин медалига сазовор бўлган.

Икром Шарипов етакчи спортчи бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон армрестлинг федерациясининг Самарқанд филиали бўлимида мураббий лавозимида ишлаяпти. Спорт клуб гуруҳи асосан Жисмоний имконияти чекланган спортчилар ташкил қилинган бўлиб, пара-армрестлинг миллий терма жамоасига етакчи спортчиларни тайёрлашда ўз хиссасини қўшди.  

Шу давр ичида унинг шогирдларидан Қудрат Тошбоев шу йилнинг 24 августидан 3 сентябрига қадар Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилган пара-армрестлинг (Жисмоний имонияти чекланган спортчилар) бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медални қўлга киритди.  

Икром Шариповнинг спортда эришган ютуқлари учун Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон армрестлинг федерацияси, Осиё армрестлинг федерацияси ҳамда халқаро армрестлинг федерациясининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирланган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг