UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 10:10
Янгиликлар

Сув спорти турлари

Самарқандда Осиё чемпионати якунланди + ФОТО

Самарқанд шаҳридаги эшкак эшиш каналида очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича катталар ўртасида ўтказилган Х Осиё чемпионати ниҳоясига етди.

Иккинчи кунги баҳсларда иштирокчилар 10 километр масофага сузишда совринли ўринлар учун кураш олиб боришди. Анъанага кўра, биринчи бўлиб стартга эркаклар чиқишди. Мазкур мусобақада жами 21 нафар спортчи баҳсларга киришдилар. Улар орасидан уч нафар спортчимиз – Абдужалил Абдуғаниев, Никита Корнилов ва Бекмурод Кенжаев ўрин эгаллашди.

Қизғин кечган баҳсларнинг якунларига кўра биринчи бўлиб маррага япониялик Таишин Минамиде етиб келди. У белгиланган масофани 1 соату 58 дақиқа 21.2 сонияда сузиб ўтди. Кумуш медални Хитой Тайпейи вакили Чо Ченг Чи (1 соат 58 дақиқа 21.5 сония) қўлга киритган бўлса, кучли учликка кунчиқар юртнинг яна бир спортчиси Таики Нонака якун ясади. Ўн километр масофани у 1 соату 58 дақиқа 35.8 сонияда сузиб ўтди.

Ҳамюртларимиз орасида энг яхши кўрсаткичга Никита Корнилов эришди. Иқтидорли спортчимиз белгиланган масофани 2 соату 20 дақиқа 40 сонияда сузиб ўтиб, 13-натижани қайд этди.

Хотин-қизлар ўртасидаги мусобақаларда жами 15 нафар спортчи баҳсларга киришди. Мазкур мусобақада энг юқори натижа (2 соату 07 дақиқа 27.2 сония)ни қайд этган Хитой Тайпейи вакиласи Ю Вен Тенг Осиё чемпионидек шарафли номга сазовор бўлди

Тақдирлаш маросимида Осиё сузиш федерацияси Бош котиби Таха Ал-Кишри, Ўзбекистон спортни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон сузиш федерацияси раҳбарияти иштирок этишди.

Шу тариқа, очиқ сув ҳавзасида сузиш бўйича Х Осиё чемпионати баҳслари якунланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг