UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 окт 19:34
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз бугун ЖЧда 7 та медалга эга чиқишди, Маҳмуджон Махсудов жаҳон чемпиони!

Теглар :  Самбо
Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида кадетлар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасида самбо бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Бугун мусобақа доирасида ўсмирлар ўртасида беллашувлар ўтказилди. Қувонарлиси, бугун самбочиларимиз дастлабки олтин медалга сазовор бўлишди. +98 кг вазнли ҳамюртимиз Маҳмуджон Махсудов барча рақибларини мағлубиятга учратган ҳолда, жаҳон чемпионига айланди. Вакилларимиз шунингдек 3 та кумуш, 3 та бронза медалига ҳам эга чиқишди. 

Кун якунига кўра, совриндорларимиз рўйхати қуйидагича кўриниш олди: 

Олтин: 

+98 кг: Махмуджон Махсудов


Кумуш: 

-71 кг: Шахриёр Каримов

-65 кг: Мухлиса Турдиева

-59 кг: Феруза Бобокулова


Бронза:

-98 кг: Қутлимурод Нумонов

-72 кг: Севинч Махмуджонова

-47 кг: Уйбўлсин Ҳакимова.

Эслатиб ўтамиз, кеча кадетлар ўртасидаги беллашувларда Неъматжон Худойберганов кумуш медални қўлга киритганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг