UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 ноя 21:58
Янгиликлар

Самбо

Самбочиларимиз жаҳон чемпионатини 13 та медаль билан якунлашди!

Теглар :  Самбо
8-10 ноябрь кунлари Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида самбо бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи медаллар учун кураш олиб борди. 

Уч кун давом этган жаҳон чемпионати якунига кўра Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. 

Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни самбо ватани ҳисобланган Россия мамлакати спортчилардан иборат FIAS 1 жамоаси эгаллади. Иккинчи ўрин эса мезбон Қозоғистонга насиб этди. Кучли учликка FIAS 2 жамоаси якун ясади.

Терма жамоамиз таркибида қуйидаги спортчиларимиз совриндор бўлишди: 

Олтин: 

-58 кг: Илҳом Пармонов 

-59 кг: Шаҳзода Азатова (жанговар самбо) 


Кумуш: 

-54 кг: Гулсевар Ўроқова (жанговар самбо)

-58 кг: Лутфулла Сайдаматов 

-64 кг: Сардор Олимжонов 

-80 кг: Мавлуда Абдуллаева (жанговар самбо) 

-88 кг: Соҳибжон Ҳасанбоев  (жанговар самбо) 

-98 кг: Озодбек Муротов (жанговар самбо)

-98 кг: Ўлмас Раимов (кўзи ожизлар ўртасида) 


Бронза: 

-59 кг: Ибодатхон Агажонова

-64 кг: Исоқжон Абдураҳмонов (кўзи ожизлар ўртасида)

-65 кг: Феруза Бобоқулова (жанговар самбо)

+98 кг: Зиёд Ҳакимбоев (жанговар самбо)


Мураббийлар: Роман Шакиров, Екатерина Близнецова, Жаҳонгир Карабаев.

Мусобақа давомида ҳамюртимиз Ислом Адилов бош ҳакам ўринбосари, Улуғбек Раҳмонов, Рустам Адилов, Муродхон Тўраев ва Ойбек Файзибаев ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг